Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Олий суд 40 та интернет-ресурсни экстремистик деб топди

10.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Адлия вазирлиги ўз расмий сайтида уларнинг рўйхатини эълон қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, экстремизм – ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни зўрлик ишлатиб эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий шакллари ифодаcи.

 

Экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни ОАВда ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади. Аниқланган бу турдаги объектлар йўқ қилиниши ёки олиб ташланиши керак, интернет-ресурслардан фойдаланиш чекланади.

 

Шунга кўра, Олий суднинг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, najot.info ва hizb-uzbekiston.info сайтлари ҳамда Facebook, Youtube ва Telegram даги бир қатор профиль, канал ва саҳифалар экстремистик ва террористик деб топилди.

 

Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик ресурсларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

 



 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум