Давлат солиқ қўмитаси томонидан 7 июль куни Тошкентда старт берилган онлайн назорат-касса машиналари (НКМ) ва виртуал касса чеклари бўйича ютуқли ўйинлар ташкил этилди. Соврин жамғармаси 1 млрд сўмни ташкил этади.
Бугун кўпгина дорихоналарда, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва айрим савдо нуқталарида QR-код, фискал белги, сотиб олинган товар номи, ҳажми, нархи, ҚҚС ставкаси ва суммаси акс этган чеклар берилмоқда.
Уникал QR кодли чек олган ҳар бир истеъмолчи қимматбаҳо совға соҳиби бўлиши мумкин. Биринчи ютуқли ўйинлар 2020 йил 22 июлда ўтказилиши режалаштирилган, у пойтахтнинг энг йирик супермаркетларидан бирида бўлиб ўтади.
Мазкур ютуқли ўйинлар Президентнинг 6.09.2019 йилдаги «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5813-сон Фармонига мувофиқ ўтказилмоқда.
Қандай қилиб ютуқли ўйин иштирокчиси бўлиш мумкин?
Совринли ўйинларда иштирок этиш учун:
1. Олинган чекни «SOLIQ» мобил иловаси ёки 1077 қисқа рақамига SMS юбориш орқали рўйхатдан ўтказиш керак.
2. Чекнинг 12 сондан иборат фискал белгисини 1077 қисқа рақамига SMS тарзида юбориш орқали рўйхатдан ўтказиш имкони ҳам мавжуд.
Бу – муҳим! Қимматбаҳо совринлар ўйинида чекнинг аслини бутун ҳолатда (чек нусхаси ҳисобга олинмайди ва мукофот бериш учун асос бўлмайди) сақлаб қолган ҳақиқий эгаси (бевосита товарни сотиб олган шахс) иштирок этади.
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар қаерга ўрнатилган?
2020 йил 1 январдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассалар алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи 26,7 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари томонидан фаол фойдаланилмоқда. Тошкент шаҳрида онлайн-НКМ ва виртуал кассалар билан жиҳозланган савдо нуқталарининг сони 4 мингдан ошади.
Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 5 млрд сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари ҳам жорий йил 1 августдан, йил якунлари бўйича йиллик обороти 100 млн сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган субъектлар 2021 йил 1 январдан улар сафига қўшилади. Бошқа барча тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январдан онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиши лозим.
Истеъмолчиларга онлайн назорат-НКМ ва виртуал касса ўрнатилган жойларни топиш осон бўлиши учун «Soliq» мобиль иловасида «геолокация» функцияси яратилди. Унда истеъмолчиларга қулай бўлиши учун смарт кассалар билан жиҳозланган барча савдо нуқталари акс эттирилган.
Шунингдек ҳар бир савдо нуқтасининг кассасида онлайн-НКМ мавжудлиги тўғрисидаги маълумот кўрсатилган шаклдаги махсус думалоқ стикер ёпиштирилади.
Қимматбаҳо совринлар ўйинида кимлар қатнашиши мумкин?
Биринчи босқичда фақат Тошкент шаҳри истеъмолчилари иштирок этиши мумкин, совринли ўйинлар келгусида бошқа ҳудудлар миқёсида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Ғолиблар орасида 18 ёшга тўлмаган ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар аниқланса, ютуқлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда олиниши мумкин.
Ғолиб бўлиш эҳтимоли харид миқдорига боғлиқ эмас. Чеклар сони ғолиб бўлиш имкониятини оширади. Битта чек фақат бир марта рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Бу – муҳим! Ғолиб бўлганда ютуқни олиш учун рўйхатдан ўтказилган чек бутунлигича сақланиши шарт.
Чек бериш рад этилган бўлса, истеъмолчи Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Солиқ кодексининг 221-моддасига мувофиқ чек беришни рад этиш 5 млн сўмдан 20 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Комментарии (2)
Добавить комментарийГость_А.Холмирзаев :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики, воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
Гость_А.Холмирзаев :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики, воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!