Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Онлайн нотариус акцияси

05.06.2018

Эртага, 6 июнь куни Адлия вазирлиги мутахассислари кун давомида онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолининг нотариат соҳасида қизиқтирган саволларига жавоб беради. 

Нотариат соҳасидаги саволларни 5 июнь куни соат 18:00 дан бошлаб  @notariusgasavolbot орқали йўллаш мумкин. 

 

Бу - муҳим. Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, айнан нотариат соҳасига оид (битимларни расмийлаштириш, давлат божлари ва ҳ.к) бўлиши лозим. Талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.


6 июнь соат 15:00 да Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошкулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб беради.

 

Эслатиб ўтамиз, “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи Facebook ижтимоий тармоғида ташкил этилган.

 

Гуруҳда адлия органлари ва муассасалари томонидан (ФҲДЁ, нотариат, “ягона дарча” марказлари, қонунчилик) тўғрисида шикоят ва таклифлар, бошқа мурожаатлар кўриб чиқилади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тушунтиришлар берилади. Бундан ташқари,  фойдаланувчиларнинг вазирлик фаолияти билан боғлиқ  саволларига Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари масъул ходимлари жавоб қайтаришади.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум