Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йилида контракт учун тўлов ўтказишнинг белгиланган муддати узайтирилиши ҳақида эълон қилди.
Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар 2019 йил 15 октябрга қадар тўлов ҳақини ўтказишлари ҳамда талабалар сафига қабул қилинишлари мумкин. Тўлов-контракт асосида таълим олаётган юқори курс талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари ОТМ ректори (филиал директори) томонидан узайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, умумий қоидаларга кўра, белгиланган тўлов миқдорининг камида 50%и – таълимнинг биринчи йилида - 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги йилларда - 1 октябргача ўтказилади. Қолган сумма 1 мартгача тўланади.
Талабалар стипендия олиш ёки олмасликни танлаш ҳуқуқига эга эканликлари илгари хабар қилинган эди. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича контракт миқдорлари – бу ерда.