Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Парламент фракциялари Давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқдилар

24.05.2019

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракцияларнинг йиғилишлари бўлиб ўтди, уларда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ҳамда 2019 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси муҳокама қилинди.

 

Уларда 2018 йилда олиб борилган ислоҳотлар натижасида ЯИМ 2017 йилга нисбатан 5,1%га, жорий йилнинг I чораги якунига кўра эса, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3%га ўсиши таъминлангани қайд этилди.

 

Ўтган йили ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 42,9 трлн сўм ёки умумий харажатларнинг 53,8%и миқдорида маблағ сарфланган. Бу ЯИМга нисбатан 10,5%ни ташкил этади.

 

Соғлиқни сақлаш секторини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалалари депутатлар диққат марказида бўлди. Чунончи, ўтган йили Давлат бюджетидан бунга 9,4 трлн сўм ажратилган. Соғлиқни сақлашга йўналтирилган маблағлар йил сайин ўсиб бораётганига қарамасдан, 121,7 млрд сўм ўзлаштирилиши таъминланмагани алоҳида муҳокамага сабаб бўлди.

 

Жорий йилнинг биринчи чорагида ушбу соҳага йўналтирилган маблағлар 2,8 трлн сўмни ташкил этди. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,1%га ўсган.

 

Шуни қайд этиш лозимки, 2018 йилда Давлат бюджети даромадлари ўсиб, 126,6%га бажарилган, унинг ЯИМдаги улуши – 19,4%, бу аҳоли жон бошига 12,365 млн сўмни ташкил этади.

 

Ўтган йили 107,3 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56,3%га ўсган.

 

Ўтган йили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ҳамда 42 турдаги фаолиятга лицензиялар ва рухсатномалар бериш бекор қилинган, 25 фаолият тури учун уларни бериш муддатлари қисқартирилган. Давлат мулки ҳамда ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига электрон савдолар орқали ноль қийматда сотишнинг бозор механизмлари жорий этилган.

 

2018 йил якунларига кўра аҳоли умумий даромадлари 286,3 трлн сўмни ташкил этган, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 110,3%га ошган.

 

2019 йилнинг I чорагида аҳоли умумий даромадлари 64,9 трлн сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 123,1%га ўсган. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,6%ни ташкил этди.

 

Йиғилишларда маданият ва спорт соҳасининг 2018 йил харажатлари белгиланган режага нисбатан 105,8%га ижро этилиб, 1 345,5 млрд сўмни ташкил этгани қайд этилди.

 

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасига 2018 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан 73 та маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун 47,6 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 1,6 баробарга ошган. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига тарихий объектларни таъмирлаш ва тиклаш учун 2019 йилга 68 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. Бироқ жорий йилнинг ҳисобот даврида атиги 6,4 млрд сўм маблағлар молиялаштириб берилган. Ушбу далил танқидий баҳоланди.

 

Йиғилишлар якунида депутатлар 2018 йил ва 2019 йилнинг биринчи чораги учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни маъқулладилар.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум