Эндиликда пенсионерлар ва ижтимоий нафақалар олувчилар реал вақт режимида SMS-сўров орқали пенсия ва нафақалар миқдори ва тўлов муддатлари ҳақидаги ахборотни сўраб олишлари мумкин бўлади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Пенсия ва нафақалар ҳақида SMS орқали хабар берилади
Пенсия ва нафақалар ҳақида SMS орқали хабар берилади
01.03.2017

Хизматдан фойдаланиш учун 10711 рақамига пенсия гувоҳномасида кўрсатилган пенсионер ёки ижтимоий нафақа олувчининг шахсий ҳисобварағи рақамини (етти белгили рақам) сақлайдиган SMS-сўров жўнатиш зарур.
Пенсия жамғармаси хабарида қайд қилинишича, мазкур янгилик Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан “Пенсия” автоматлаштирилган дастурий мажмуидан фойдаланиш йўли билан жорий қилинди. Ҳозирги вақтда “Пенсия” ДТ Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга ошириладиган давлат пенсиялари, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш ва тўлаш бўйича барча жараёнларни амалга оширади.
Пенсия жамғармаси вакилининг қўшимча хабар беришича – хизмат бепул кўрсатилади.
Мавзуга доир материаллар:
- Пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома онлайн режимда берилади
- Ижтимоий нафақаларни олиш жуда соддалаштирилди
- Ижтимоий ҳимоя: иккита нафақа ва иккита маълумотнома – давлат хизматлари марказлари орқали
- Давлат хизматлари марказларида аста-секин ЭРИдан воз кечилмоқда
- Давлат хизматлари учун навбатни масофадан бронлаш мумкин
- Ўқиганлик, иш стажи ва иш ҳақи ҳақидаги архив маълумотномалари – онлайн
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади