Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Пойтахтимизда Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Пойтахтимизда Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташкил этилади

23.02.2018

Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар беради.

 

Ҳозирда ССП ва Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институти лойиҳа устида иш олиб боришмоқда. Бундан ташқари, «Ҳиндистон-МДҲ» ССП ҳамкорлиги тўғрисидаги битимни имзолаш ҳамда Ўзбекистон-Ҳиндистон Ишбилармонлари кенгашини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, жорий йилнинг март ойида Ҳиндистон ишбилармонлари доиралари вакилларининг мамлакатимизга ташрифи кутилмоқда.

 

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги 101 та корхона ишлаб турибди. Уларнинг асосий иш фаолияти йўналишлари: дори-дармонлар, тўқимачилик маҳсулотлари, ювиш воситалари ишлаб чиқариш, тери-чарм ҳамда  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, туристик хизматларни тақдим этиш, улгуржи ва чакана савдо.

 

Ўзбекистон эса Ҳиндистонга асосан мева ва сабзавотлар, транспорт ва туристик хизматлар, азот ўғитлари, ўсимлик шарбатлари ва экстрактлари, транспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шойи ҳамда тери-чарм хом ашёсини экспорт қилмоқда.

 

 

 Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50