Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
СК-2025: бозорлар ва савдо мажмуаларида савдо қилувчи ЯТТлар ходимлари учун ижтимоий солиқ камайтирилди 2024 йил учун экология бўйича компенсация тўловларини тўлаш ва ҳисобот топшириш тартиби Транспорт воситалари, шиналар ва покришкалар бўйича утилизация йиғимини қандай тўлаш керак

Президент ўрганишларни текширувга айлантиришга мутлақо йўл қўйилмаслигини айтди

25.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент раислигида 22 февраль куни Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлатимиз раҳбарининг расмий сайтида шу ҳақда хабар берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тадбиркорлик субъектларини текшириш тизимига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Молия-хўжалик фаолиятини текширишга 2 йил муддатга мораторий эълон қилинди. Бизнеснинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ва назорат тартибидаги текширувлар тўлиқ бекор қилинди. Текширувларни тайинлашнинг янги тартиби жорий этилди ва уларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими ишга туширилди. Ёппасига текшириш усулидан «хавфни таҳлил этиш» тизимига ўтиш белгиланди.


Шунга қарамай, амалиётда айрим ҳолларда «чегарадан чиқиш» ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг сўзлари бундан гувоҳлик беради.

 

– Қанчалик мураккаб бўлмасин, бошлаган ислоҳотларимизни охиригача етказишимиз зарур. Лекин тарғибот-тушунтириш ишларини баҳона қилиб, ўрганишларни текширувга айлантиришга мутлақо йўл қўйилмайди. Ҳалол тадбиркор доимо давлат ҳимоясида, менинг ҳимоямда, – деди Президент.

 

Бундан ташқари, йиғилиш давомида электрон ҳисобварақ-фактураларни жорий этиш жараёни муҳокама қилинди. Бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz сайтида.

 

 



 

Валюталар курси

2025-01-09
  • USD:12962.98 (+0.00) сум
  • EUR:13377.80 (+0.00) сум
  • RUB:123.68 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг