Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Прописка, ерларни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик ва янги орденлар

11.05.2020

Рус тилида ўқиш

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида 10 та қонун кўриб чиқилди.

 

«Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Жиноят кодекси беш қисмдан иборат 1731-модда (Ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш) билан тўлдирилмоқда. Ушбу модданинг биринчи қисмига кўра, ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий ишлар ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

Мазкур модданинг иккинчи қисмида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатлар кўрсатилган. Ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш – олиб қўйилаётган ер участкасидаги бино, бошқа иморат, иншоот ёки дов-дарахтлар ёхуд уларнинг қисмларини, зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, муайян ҳуқуқдан чекланган ҳолда уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ушбу модданинг учинчи қисмида худди шундай ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, айбдор уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва тўртинчи қисмига мувофиқ, худди шундай ҳаракатлар кўпчилик учун хавфли бўлган усулда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилган.

 

Парламент юқори палатаси аъзолари «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни кўриб чиқдилар.

 

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилганлиги муносабати билан республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг чегараланган миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, Қонуннинг 5-иловаси янги таҳрирда берилмоқда. Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан амалга ошириладиган харажатларни қисқартириш юзасидан тегишли тадбирлар белгиланган ва улар ижросининг ҳуқуқий асослари Қонунда белгиланган. Хусусан, республика бюджетидан адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш, фермер хўжаликлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси қийматини қоплаш учун ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун бериладиган субсидиялар маҳаллий бюджетлар орқали молиялаштириши белгиланаётганлиги сабабли ҳудудий бюджетларга бериладиган трансфертлар кўпайтирилмоқда.

 

Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет харажатлари оптималлаштирилмокда, улар пандемиянинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга сафарбар қилиниши назарда тутилган.

 

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

 

Қонунда тизимни ислоҳ қилишга қаратилган янгиликлар назарда тутилмоқда. Хусусан, «доимий прописка» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзларига алмаштирилмоқда. Фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти яратилмоқда. Эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда пропискани йўқотиш бўйича қоидалар бекор қилинмоқда.

 

Давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг маълумотномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига доимий рўйхатга туриш бўйича янги банд киритилмоқда.

 

Парламент юқори палатасининг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Қонун билан ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва бошқа жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсга нисбатан қўлланиладиган  процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш шартлиги белгиланмоқда.

 

Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилиши назарда тутилмоқда. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Шу билан бирга, ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашишининг видеоёзув орқали қайд этилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

 

Юқори палата аъзолари «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунни муҳокама қилдилар.

 

Қонун билан мамлакатимизда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинмоқда. Битимларни тасдиқлаганлик ва мерос ишларини расмийлаштирганлик учун давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятларига аниқлаштирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган айрим давлат божи тўловларинг миқдорлари оптималлаштирилмоқда.

 

«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга адвокатлик тузилмалари, уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, юридик маслаҳатхоналарнинг низомларини давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари бўйича қўшимча киритилмоқда.

 

Адвокатлик фаолияти ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик, адвокатлик тузилмаларини, уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, юридик маслаҳатхоналарнинг низомларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари белгилаб берилади.

 

Сенатнинг ялпи мажлисида «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида», «Саломатлик» орденини таъсис этиш тўғрисида» ва «Соғлом турмуш» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунлар маъқулланди.

 

«Фахрий мураббий»  ордени билан ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз тақдирланади.

 

Мазкур орден ўзининг чуқур билим ва бой ҳаётий тажрибаси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида шахсий намуна кўрсатиб келаётган, давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

 

«Устоз-шогирд» анъанаси асосида ёш авлодга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги фидойилиги, уюшмаган ёшларни фойдали меҳнатга жалб этиш, ёт ғоялар таъсиридан асраш, улар ўртасида турли салбий иллатларнинг олдини олиш борасидаги муносиб хизматлари учун ҳам юрдошларимиз ушбу мукофотга сазовор бўлиши белгиланган.

 

«Саломатлик» ордени икки даражали бўлади. I даражалиси билан замонавий талаблар ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш асосида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш ва такомиллаштиришга улкан ҳисса қўшганлик учун мукофотланадилар, II даражалиси билан эса аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, турли касалликларни барвақт олдини олиш ва бартараф этишда фаол иштирок этаётган шахслар тақдирланади.  

 

"Саломатлик" ордени билан Ўзбекистон  фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Ушбу орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин. "Саломатлик" ордени икки даражадан иборат.

 

«Саломатлик» ордени ва «Соғлом турмуш» медали билан чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

 

«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун рад этилди. Сенаторлар унда электрон ноширлик маҳсулотини тайёрлаш ва тарқатиш тартибини назарда тутувчи нормалар мавжуд эмаслигига эътибор қаратишди. Бундан ташқари, мамлакатимизда диний мазмундаги материалларни тайёрлашга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган экспертизадан кейингина йўл қўйилади. Қонунни шу нуқтаи назардан янги нормалар билан тўлдириш зарур, деб топилди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48