Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Қандай қилиб ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш мумкин

24.10.2018

Рус тилида ўқиш


Иш берувчи ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ходимга меҳнат дафтарчасини бермай, уни ушлаб қолишга уринади. Унинг бундай хатти-ҳаракат қилиши тўғрими? Ушбу материалда меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаев бу саволга жавоб беради. Мутахассисга бошқа саволларингиз бўлса, Normа профессионал ривожланиш марказида 26 октябрда ўтказиладиган семинарда уларга жавоб олишингиз мумкин.

 

– Иш берувчи ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ходимни меҳнат дафтарчасини бермаслик орқали ушлаб қолишга уриниши ҳоллари, афсуски, бугунги кунда кўп учрайди. Иш берувчининг бундай хатти-ҳаракатлари ҳуқуққа зид, – дея таъкидлади Абдусалом Рисқуллаев вазиятни кўриб чиқиб. 

 

Меҳнат кодексининг 99-моддасига мувофиқ, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам бекор қилишга ҳақлидир. Бунинг учун икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантиришнинг ўзи кифоя. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

 

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин. 

 

Шуни назарда тутиш лозимки, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.

 

Муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда ходимнинг неустойка тўлаши белгилаб қўйилиши мумкин. Уни тўлаш тартиби Меҳнат кодексининг 104-моддасида белгиланган. Агар меҳнат шартномасида неустойканинг миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, тарафлар уни тўлашдан озод этиладилар. Неустойканинг миқдори иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларга, ходим ишлаган давр ва бошқа ҳолатларга боғлиқ тарзда тафовут қилиши мумкин. Унинг миқдори иш берувчи тўлайдиган неустойка миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. Неустойка тўлашдан бош тортилган тақдирда уни ундириш суд тартибида амалга оширилади.

 

«Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти, кўп учрайдиган хатолар, иш берувчининг жавобгарлиги» семинарига ҳавола орқали ўтиб ёзилиш мумкин.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_