3 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида 8 та қонун маъқулланди:
- “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”;
- “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”;
- “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”;
- “Яйловлар тўғрисида”;
- “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”;
- “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
- “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
- “Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ратификация қилиш тўғрисида”.
Маъқулланган қонунлар Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.
Маъқулланган ва қабул қилинган ҳужжатлар ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.