Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида таклиф этилаётган унинг нейтраллигини таъминлаш чора-тадбирлари билан бир қаторда, бу хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, деб хабар берди Молия вазирлиги.
Хусусан, янги Солиқ кодекси лойиҳасида харид қилинган асосий воситалар ва кўчмас мулк бўйича ҚҚС суммасини бир йўла ҳисобга ўтказиш тартиби назарда тутилган (амалдаги тенг улушларда 12-36 ой давомида ҳисобга олиш тартиби ўрнига).
Ҳисобланган солиқ миқдори бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда ортиқча миқдордаги ҚҚС миқдорини қоплаш ҳуқуқи барча солиқ тўловчиларга тақдим этилади (бугунги кунда - фақат экспорт қилувчиларга).
Солиқ кодексининг янги таҳриридаги ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибига тааллуқли ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz сайтида ўқинг.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҚҚСнинг 5 фоизга камайтирилиши Давлат бюджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга ёки ЯИМга нисбатан 2%га камайишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент ҚҚС ставкасини камайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.