Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Йиғилишда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг миллий қонунчилигимиз талабларига мувофиқ равишда, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилиши учун тайёргарлик кўрилаётганлиги таъкидланди.
Жумладан, округ ҳудудида сайлов участкаларини тузиш масаласи кўриб чиқилди ҳамда тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Тузилган 713 та сайлов участкаси бинолари ҳудудларида ободонлаштириш ишлари кенг йўлга қўйилганлиги ҳамда участка сайлов комиссияси фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.