Парламент юқори палатасининг 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлисда видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Тасдиқланган кун тартибига бир қатор қонун ҳужжатлари киритилган:
биринчидан, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги, “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек:
- 2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисидаги;
- бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиш ҳақидаги қонунлар;
иккинчидан, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга, Жиноят-ижроия кодексига ва бошқа айрим қонун ҳужжатларига тузатишлар.
Шунингдек, сенаторлар адлия вазирининг ахбороти ва Самарқанд вилояти ҳокимининг ҳисоботини эшитадилар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар ҳақида парламент сўровлари юбориш масаласи кўриб чиқадилар:
- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати тўғрисида;
- чиқиндилар билан боғлиқ масалаларда вужудга келган муаммолар ва уларнинг аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан.