Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 27 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Муҳокама қилинадиган масалалар сирасига – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар киради.
Шунингдек қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
- «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»;
- «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»;
- «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»;
- «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»;
- «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»;
- «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»;
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида».
Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.