Акция Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган бўлиб, 2016 йил 1 сентябрдан 1 октябрга қадар ўтказилади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ССП рекламани бепул жойлаштириш бўйича акция эълон қилди
ССП рекламани бепул жойлаштириш бўйича акция эълон қилди
23.08.2016

– Кичик ва хусусий тадбиркорлик тоифасига кирадиган ҳар қандай компания реклама баннерини www.chamber.uz сайтида бепул жойлаштириш имкониятига эга бўлади. У компания ҳақида умумий маълумотлар ва янги товарлар ёки хизматлар юзасидан қандайдир бетакрор таклифни сақлаши мумкин, дейилади Савдо-саноат палатаси хабарида.
Акция доирасида ССП реклама (ахборот) баннерларини жойлаштириш учун учта зонани тақдим қилади:
- TOP BANNER (барча саҳифаларнинг юқори қисмида жойлаштирилади) – 1140x70;
- SIDE BAR (барча саҳифаларнинг ўнг қисмида жойлаштирилади) – 270x175;
- LARGE BANNER (сайт барча саҳифаларининг пастки қисмида жойлаштирилади) – 840x200.
Акцияда иштирок этиш масалалари бўйича (+99871) 239-19-51 телефон рақами орқали мурожаат қилиш ёки e-mail: d.gafurova@chamber.uz электрон почта манзилига ёзиш лозим.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади