2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида мустаҳкамланди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Суд тизими янгиланишга ҳозирлик кўрмоқда
Суд тизими янгиланишга ҳозирлик кўрмоқда
11.05.2017
Сўнгги вақтларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳалла фуқаролар йиғинларида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг очиқ сайёр суд мажлислари ўтказилди.
Олий суд раиси Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида сайёр қабул ўтказди. Президентнинг ушбу вилоятлардаги Халқ қабулхоналарида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят жиноят, хўжалик, фуқаролик судлари раислари ва судьялари, маҳаллалар раислари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик, ёшлар иштирок этди.
Сайёр қабулларда фуқаролар, тадбиркорлик субъектларининг суд амалиёти билан боғлиқ масалалар юзасидан Президентнинг Виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари ва бевосита Олий судга қилинган мурожаатлари тингланди. Сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, мулкий низолар, ажрим, фирибгарлик, ер ажратиш, оила-никоҳ каби турли мазмундаги 150 га яқин мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг адолатли, қонуний ечимини таъминлаш учун вилоятдаги тегишли суд раислари ва судьяларга аниқ топшириқлар берилди.
Ҳар бир шикоят ёки низоли ҳолатга ечим топиш, муаммони ўз вақтида ҳал қилишда давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан, маҳалла идоралари, хотин-қизлар қўмиталарининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.
Бу борада умумий юрисдикция судлари одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.
Мисол учун, шу йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 68 824 та иш кўрилиб, уларнинг 89,2%и бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди, мазкур қарорлар бўйича эса талабларнинг 87,8%и қаноатлантирилди.
Яна шу даврда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 20 856 нафар шахсга нисбатан 15 792 та жиноят иши кўрилиб, шулардан 50 та иш бўйича 64 нафар шахс оқланган.
Бундан ташкари, жорий йилнинг биринчи чораги давомида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3 778 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Шунингдек, жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан етказилган 89 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 1 815 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Яна бир кўрсаткич: шу давр мобайнида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 118 582 нафар шахсга нисбатан 99 890 та маъмурий иш кўриб чиқилди.
Маъруф УСМАНОВ
Мавзуга доир материаллар:
- Судлар ва ФҲДЁ яраштириш комиссияларини ажрашаётганлар ҳақида хабардор қилади
- Маҳалла манфаатлари кўзланган даъволар давлат божидан озод этилди
- Маҳалла манфаатларини кўзлаб берилган даъволарга нисбатан давлат божи бекор қилинади
- Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
- 2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
- Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 3,2 трлн сўм йўналтирилади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»