Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатномани онлайн сўраш мумкин

30.01.2017

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ЯИДХПда рўёбга чиқарилган янги интерактив хизмат жисмоний ва юридик шахсларга сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олишга электрон аризалар юбориш имкониятини беради.

Хизмат бепул тақдим этилади. Ариза берувчи электрон шаклдаги аризага Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги 214-сон «Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши керак:

 

  • тадбиркорлик субъекти - юридик шахс  учун юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

 

  • тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс учун якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

 

  • сувга қудуқларни бурғулаш назарда тутилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

 

  • давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси.

 

Буюртма ариза берувчидан ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш ёки асосланган рад жавоби мазкур хизматнинг натижаси бўлиб хизмат қилади.

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Тадбиркорлар учун табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик юзасидан  семинар ўтказилди