16 декабрь куни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси юртимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги иккита — “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” (21.09.2016 й.)ги ҳамда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» (19.09.2016 й.)ги Қонунларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида семинар ўтказди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Тадбиркорлар учун табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик юзасидан семинар ўтказилди
Тадбиркорлар учун табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик юзасидан семинар ўтказилди
19.12.2016
Айтиш керакки, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири 6 та боб, 51-моддани, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун эса 6 та боб, 53 та моддани ўз ичига олган.
Семинарнинг ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилишга бағишланган биринчи қисмида ўсимликлардан фойдаланиш, қўриқланадиган табиий ҳудудларни ташкил қилиш ва ривожлантириш, ботаника боғлари ҳамда дендрология паркларини ташкил этиш, сунъий шароитларда ёввойи ўсимликларни ўстириш, ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун аризалар бериш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.
«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун муҳокамасига бағишланган иккинчи қисмида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларнинг аниқ йўллари, ҳайвонот дунёси объектларини давлат ҳисобига олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш ва уларни табиий яшаш муҳитидан ажратиб олиш, ёввойи ҳайвонларни, шунингдек уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини, зоология коллекцияларини, ўлжаларни ва тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, ҳайвонот дунёси мониторинги, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги назоратни амалга ошириш тартиби белгилаб қўйилгани алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, қўриқланадиган табиий ҳудудни ташкил этиш ва ривожлантириш, зоологик коллекциялар яратиш, ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун аризалар бериш, ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш каби масалаларга батафсил тўхталиб ўтилди.
Мавзуга оид материал:
ЯИДХП орқали ўсимлик йиғишга рухсатнома олиш учун сўров бериш мумкин
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»