Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган тадбирда “Ўзтрансгаз” АЖ вакили хабар берди. Тегишли хабарни ЎзА тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, илгари биз 29.12.2017 йилдаги 1033-сон ВМҚ эълон қилинганда мазкур ўзгартиришларни эълон қилган эдик.
Қайд этилишича, аҳолига сотиладиган суюлтирилган табиий газнинг нархи 2 босқичда оширилади.
1 апрелдан бошлаб у:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида - 720 сўм (ўзгармайди);
- Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида – 700 сўм (ҳозирги кунда водийда - 644,7 сўм, Тошкент вилоятида - 606 сўм);
- Бухоро ва Навоий вилоятларида - 500 сўм (ҳозирги кунда – 450 сўм);
- Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида – 500 сўм (ҳозирги кунда - 372 сўм);
- Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида – 500 сўм (ҳозирги кунда - 327,6 сўм) туради.
1 августдан бошлаб республиканинг барча ҳудудида ягона нарх – 1 кг учун 800 сўм белгиланади.