Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика давлат инспекцияси (Давбионазорат) Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизматни жорий этди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ЯИДХП орқали ўсимлик йиғишга рухсатнома олиш учун сўров бериш мумкин
ЯИДХП орқали ўсимлик йиғишга рухсатнома олиш учун сўров бериш мумкин
20.10.2016

Хизмат “Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома” деб номланади (Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ажратиб олиш/тайёрлаш (йиғиш) учун). Ушбу хизматдан ёввойи ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмларини йиғиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.
Хизмат пуллик. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” 2014 йил 20 ноябрдаги 290-сон қарорига асосан, ўсимлик дунёси объектларини ғамлашга (тўплашга) рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун ҳар гал Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коэффициенти миқдорида, табиатдан фойдаланувчилар - юридик шахслардан 0,2 коэффициенти миқдорида ва хорижий фуқаролардан - 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Рухсатнома олиш учун ариза 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Ариза берувчига рухсатнома бериш вақти ва жойи ҳақида унинг шахсий кабинетига, шунингдек электрон почтасига юбориладиган хабарнома хизматнинг натижаси бўлиб ҳисобланади.
Янги сонларда ўқинг

- МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нималар ўзгармоқда?
- Сертификат талаб қилинмайди
- Чет элда тўланган фойда солиғи қандай ҳисобга олинади ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади
- Қандай активлар МҲХС бўйича асосий воситалар таркибидан чиқарилиши керак
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»

- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилмоқда
- Пенсияни тиклаш, паспортни алмаштириш, санаторийга йўлланмалар, имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи ҳақида...
- Отгуллар: қандай тўғри расмийлаштириш керак
- Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизими жорий этилмоқда
- Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида қачон огоҳлантириши керак