Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

«Tashkent Law Spring» форумига ҳаммаси тайёр

23.04.2019

Рус тилида ўқиш

22 апрель куни бўлиб ўтган брифингда тайёргарлик ишлари тўлиқ якунлангани ҳақида матбуот вакилларига хабар берилди.

 

«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми 25 апрель куни бошланади. Форумдаги асосий саволлардан бири: давлат ва жамиятнинг жадал ўзгариш даврида ҳуқуқ қандай бўлмоғи керак? Дунёнинг 37 мамлакатидан келган қарийб 240 нафар делегат биргаликда унга жавоб излайди. Юридик компаниялар – «The Legal 500» халқаро рейтинги етакчилари ҳам форумда иштирок этишга тайёрликларини изҳор қилдилар.    

 

Форумнинг амалий дастури «Сифатли бошқарув», «Суд устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш», «Фаол инвестициявий сиёсат» йўналишлари бўйича 17 та дискуссион сессияни ўз ичига олади. «Суд экспертизаси» ва «Нотариат» мавзуларига оид иккита давра суҳбати, шунингдек «Юридик компания бошқаруви: муваффақият сирлари» ва «Инвестиция лойиҳаларини бошқариш» маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Форум дастури, спикерлар ва иштирокчилар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан https://tashkentlawspring.uz/uz расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.

 

Брифинг ташкилотчиларининг қайд этишича, форум юридик ва бизнес соҳа вакилларида катта қизиқиш уйғотган: 800 нафардан ортиқ иштирокчилар рўйхатдан ўтган, майдонча бундан ортиқ кишини сиғдира олмайди.

 

Миллий ва хорижий ОАВнинг 90 дан ортиқ вакили аккредитациядан ўтиб, мазкур тадбирни ёритади. Улар учун барча шароитлар яратилган: зарур техник ускуналар, ёзув-чизув анжомлари ва бепул Wi-Fi бўлган матбуот маркази ташкил этилган. Форумнинг расмий сайти ва ТВ орқали форум ўтказилаётган жойдан тўғридан-тўғри (онлайн) трансляция олиб борилади

 

 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум