Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

ТМЗни ҳисобдан чиқаришнинг қайси усули фойдалироқ

23.06.2020

Рус тилида ўқиш

Пандемия даврида корхоналар ўз харажатларини мақбуллаштиришлари, бунда қонун ҳужжатларини бузмасликлари ва муассисларга зиён етказмасликлари – буни корхона фойдаси ҳисобига амалга оширмасликлари жуда муҳим. Инвентарь ва хўжалик анжомлари қиймати корхона харажат қисмига энг оддий мисол бўлади. «ProfiTraining» бизнес-тренери, 20 йилдан ортиқ стажга эга бош бухгалтер Юлия ПАКИДИШЕВА (DipIFR) рентабелликни йўқотмаслик учун ИХАни қандай ҳисобдан чиқариш ҳақида buxgalter.uz га гапириб берди:


– «Корхонанинг кундалик фаолиятида инвентарь ва хўжалик анжомларидан фойдаланилади, уларсиз ишлаб бўлмайди. Улар қиймати 10 БҲМгача бўлган ёки ундан анча ошадиган ҳар хил ёзув-чизув анжомлари, асбоблар ва офис техникаси – компьютерлар, сканерлар, офис мебели, махсус кийимлар ва махсус пойабзал, кулерлар, кофеварка ва ҳ.к. бўлиши мумкин.

 

ИХАни фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати давр харажатларига киради ёки ҳисобдан чиқарилган даврда ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритилади.

 

Қиймати бўйича ҳажмдор харажатлар бир йўла ҳисобдан чиқарилганда корхонада ишлаб чиқариш таннархи ошади, бу ташкилотнинг рақобатбардошлигини камайтириши мумкин. Бир қарашда бундай харажат қисми фойда солиғини камайтиргани учун бу жуда фойдалидек кўриниши мумкин.

 

Корхонанинг бошқа вазифалари: муассисларга дивиденд тўлаш, фойдани захира ёки устав капиталига қайта инвестиция қилиш ва ҳ.к. ҳам борлигини унутмаслик керак. Бу ҳолда ҳисобот даврида қимматбаҳо захираларни ҳисобдан чиқариш билан харажатларни кўпайтириш норентабел бўлади.

 

ИХАнинг қиймати уларни харид қилиш пайтида 10 БҲМдан ортиқ бўлса, 4-сон БҲМС 60-б. уларнинг қийматини кечиктирилган харажатларга киритиш имконини беради. Кечиктирилган харажатларни камайтириш ва уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали амалга оширилади:

  • тенг меъёрли тарзда;
  • ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда.

 

Диққат! ИХА қийматини уларни фойдаланишга беришда ҳисобдан чиқариш тартиби, шунингдек уларнинг қийматини харажатларга киритишнинг фойдаланилаётган усули ташкилотнинг Ҳисоб сиёсатида албатта акс эттирилиши лозим.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50