Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахс – норезидент хизмат кўрсатганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади 2025 йил якуни бўйича кичик бизнес статистика ҳисоботларини топширмайди Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

Тошкентда бодикамерали ЙПХ ходимлари пайдо бўлди

24.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

22 июлдан бошлаб пойтахтимиз кўчаларида янги жиҳоз синовдан ўтказилмоқда.

 

Яқинда биз ички ишлар органларининг йўл-патрул ва патрул-пост бўлинмалари ходимлари 2020 йил 1 январгача мобиль видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминланиши лозимлиги ҳақида ёзган эдик.

 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 22 июлдан пойтахтимиз кўчаларида  боди-камераларни синов-тажриба тариқасида ишлатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари бошланди.

 

ЙПХ инспекторлари ҳайдовчи билан мулоқотга киришганда, уларнинг суҳбатлари ёзилаётгани ҳақида огоҳлантирадилар.

 

Шу билан бирга ЙПХ инспекторлари учун махсус ишлаб чиқилган жилетлар ҳам синовдан ўтказилмоқда. Синов-тажриба натижалари нуфузли комиссия томонидан кўриб чиқилиб, ишлаб чиқарувчи ташкилотга тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_