4 май куни «Ўзэкспомарказ» МКМда «JobFair 2018» 11-нчи йиллик бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади. 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари ташриф буюрганлар эътиборига тақдим этилади.
Соат 9:00 дан 17:00 гача «Атриум» залида 60 та компания бўш иш ўринларини тақдим этади, улар орасида «Ucell», «Artel», «Hyatt Regency», «Ekopen», «Makro», «Avtotest Report» ва кўпгина бошқа компаниялар бор. Тўлиқ рўйхат билан jobfair.uz сайтида танишиш мумкин.
Иштирокчиларни «Nano Telecom», «The Way Education» сингари Ўзбекистондаги етакчи компанияларнинг «Қандай қилиб яхши ишга жойлашиш мумкин. 7 та амалий қадам», «Самарали касбий ўсиш стратегияси» ва бошқа мавзулардаги мастер-класслари кутади.
«Ходимларни рағбатлантиришга доир замонавий технологиялар» семинари Москвадан таклиф этилган тренер Борис Жалило бошчилигида ўтказилади. Хусусан, Б.Жалило ходимларни ривожланишга, иш самарадорлигини оширишга рағбатлантириш ва ходимлар қўнимсизлигини камайтиришнинг энг самарали дастаклари ҳақида сўзлаб беради.
Комментарии (1)
Добавить комментарийkhamrayevabduvokhd@gmail.com :
Talabalarni ham ishga olishadimi darsdan keyin ishlashga?