Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Тўлов тизимлари тўғрисидаги қонун улар хизматлари кўламини кенгайтиради

20.09.2019

Рус тилида ўқиш

2019 йил 19 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Парламент аъзолари Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

 

Замонавий технологиялар тўлов тизимлари бозорида фаол жорий этилмоқда. Бироқ уларнинг сони чекланган. Боиси тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторларининг фаолияти на банк қонунчилиги, на бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Бу соҳада тартибга солувчи ва назорат қилувчи давлат органининг ваколат ва мажбуриятлари қонунчиликда аниқ белгилаб берилмаган.

 

Лойиҳа кўрсатиладиган хизматларнинг, шу жумладан электрон хизматларнинг  кўламини кенгайтиради, тўловчилар учун қулайлик яратади. Ҳужжат шу йилнинг 3 июль куни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Ўтган вақт мобайнида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида бир неча бор муҳокамалар ўтказилди, лойиҳанинг қоида ва нормалари такомиллаштирилди, ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.

 

Тизимлаштирилган қонунчилик базасини шакллантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши коллизион нормалар, икки хил шарҳлаш, коррупция кўринишлари ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларига олиб келувчи идоравий НҲҲлар қабул қилиш амалиётини бартараф этишда ҳуқуқий асос бўлади.

 

Мажлисда “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси рад этилди. Коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси хулосаси бунга асос бўлди. Қонун лойиҳаси ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Мажлисда, шунингдек, Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати хабари асосида.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52