Президентнинг 29.06.2018 йилдаги 5468-сон Фармони билан Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди. Иш юритишда ва 2019 йилдаги бизнесни прогнозлашда қулайлик яратишни кўзлаб, 2018 йилда амал қилаётган солиқ солиш шартлари ва 2019 йилда таклиф этилаётган шартларнинг қиёсий жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Т/р |
Амалдаги шартлар |
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги Фармонига мувофиқ шартлар |
Изоҳлар |
1) Фойда солиғи |
Солиқнинг асосий ставкаси – 14%;
Тижорат банклари учун солиқ ставкаси – 22%;
Уяли алоқа компаниялари рентабеллик даражаси қуйидагича бўлганда: 20%гача – 14%; 20%дан ортиқ – рентабеллик даражасининг 20%идан ортиқ фойда суммасидан 50% |
Солиқнинг асосий ставкаси – 12%;
Тижорат банклари учун солиқ ставкаси – 20%;
Уяли алоқа компаниялари – 20% |
Йиллик обороти (тушуми) 1 млрд сўмдан ошган корхоналар фойда солиғини тўлайдилар.
Уяли алоқа компаниялари учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш тартиби бекор қилинади |
2) Дивидендлар ва фоизлар бўйича фойда солиғи |
Тўлов манбаида ундириладиган дивидендлар ва фоизлардан солиқ ставкаси – 10% |
Тўлов манбаида ундириладиган дивидендлар ва фоизлардан солиқ ставкаси – 5% |
Оборотидан (тушумидан) қатъи назар, барча корхоналар дивидендлар ва фоизлардан солиқ тўлайдилар
|
3) ЖШДС |
Прогрессив шкала: 1 ЭКИҲгача – 0%; 1 дан 5 ЭКИҲгача – 7,5%; 5 дан 10 ЭКИҲгача – 16,5%; 10 ЭКИҲ ва ундан юқори – 22,5%
ЖШДС суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар суммасига – 2% миқдорида камайтирилади |
Ягона ставка – 12%
ЖШДС суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар суммасига – 0,1% миқдорида камайтирилади |
Айрим тоифадаги фуқароларнинг 4 ЭКИҲ миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади |
4) ҚҚС |
Солиқ ставкаси – 20%
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича фаолият юритувчи корхоналар – ЯСТ, ЯЕС ва ҚС тўловчилари ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайди.
Сотиб олинадиган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар бўйича ҚҚС ҳисобга олиш суммаларига киритилмайди |
Солиқ ставкаси – 20%
Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 млрд сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар тўлайдилар.
Сотиб олинадиган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқуқи берилади
|
Йиллик оборотнинг (тушумнинг) 1 млрд сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори 3 йилда камида 1 марта қайта кўриб чиқилади.
Солиқни тўлиқ ҳисобга олиш тизими жорий этилмоқда, солиқ солиш базаси аниқлаштирилмоқда ва имтиёзлар сони камайтирилмоқда, шунингдек 2019 йил якуни бўйича мазкур солиқ ставкаси миқдори янада пасайтирилади
|
5) Акциз |
Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз
Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан йиғимлар ижтимоий эҳтиёжларга |
Тегишли тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни республика бюджетига ўтказган ҳолда, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан акциз ва йиғимлар бирлаштирилади
|
|
6) Мол-мулк солиғи |
Солиқ ставкаси – 5%
Норматив муддатларда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар ва тугалланмаган қурилиш объектлари учун икки баравар ставкада солиқ тўланади |
Солиқ ставкаси – 2%
Бино ва иншоотлардан, шу жумладан илгари хусусийлаштирилган объектлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар икки баравар ставкада солиқ тўлайди |
Йиллик оборотидан (тушумидан) қатъи назар, барча корхоналар мол-мулк солиғини тўлайдилар, ЯЕС ва ҚС тўловчи корхоналар бундан мустасно |
7) ЯИТ |
Тўлов ставкалари:
микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари – 15%;
қолган тўловчилар – 25% |
Тўлов ставкалари:
бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармасида (капиталида) давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармасининг (капиталининг) 50%и ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари – 25%;
қолган юридик шахслар – 12% |
|
8) Суғурта бадаллари |
Бадал ставкаси – 8% |
Бадал бекор қилинади |
|
9) Давлат жамғармаларига ажратмалар |
Ажратмалар ставкаси – 3,2% |
Ажратмалар бекор қилинади |
|
10) ЯСТ |
ЯСТ тўловчилари – умумбелгиланган солиқлар ўрнига ягона солиқ тўлар эдилар. ЯСТ тўлаш учун мезон – ходимлар сони ёки савдо (умумий овқатланиш) соҳасидаги фаолият.
Солиқ ставкалари 1%дан 33%гача фарқланган. Базавий ставка – 5%.
Бир вақтнинг ўзида 1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар ер солиғини тўлаганлар.
ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлаш мумкин |
ЯСТ бекор қилинади.
Илгари ЯСТ тўлаганлар учун тўлов тизими ўзгарди: йиллик обороти (тушуми) 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар оборотдан (тушумдан) солиқ тўлайдилар – яъни мезон ўзгарди – ходимлар сони ўрнига йиллик оборот (тушум) жорий этилди.
Оборотдан (тушумдан) солиқнинг базавий ставкаси – 4%.
Оборотдан (тушумдан) солиқ тўловчилар бир вақтнинг ўзида мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.
ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлаш имконияти сақлаб қолинади |
Йиллик оборотнинг (тушумнинг) 1 млрд сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори 3 йилда камида 1 марта қайта кўриб чиқилади.
Йиллик обороти (тушуми) 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар фойда солиғи, ҚҚС ва бошқа солиқларни тўлашга ўтадилар
|
11) ЯЕС |
|
Солиқ солиш тартиби сақлаб қолинади |
|
12) ҚС |
|
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турларини қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш вазифаси топширилди |
|
Қисқартмалар: ЭКИҲ – энг кам иш ҳақи; ЖШДС – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ЯСТ – ягона солиқ тўлови; ЯИТ – ягона ижтимоий тўлов; ЯЕС – ягона ер солиғи; ҚС – қатъий белгиланган солиқ.
Жорилла Абдуллаев.