Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ўзбекистон ва Туркия биргаликда туристик брендларни илгари сурадилар

06.08.2019

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2017 йилнинг 25 октябрь куни имзоланган Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди.

 

Битим фуқароларни илм-фан, ижтимоий ривожланиш, маданият соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда табиат ва диққатга сазовор жойлар, шунингдек тарихий ёдгорликлар ва халқларнинг маданий анъаналари билан таништириш учун сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган.

 

Битимга мувофиқ томонлар халқаро анжуманлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, ОАВда нашрлар орқали «Буюк ипак йўли» ва бошқа шу каби қўшма сайёҳлик йўналишлари ва брендларини илгари суришга кўмаклашадилар.

 

Давлатлар сайёҳлик соҳасидаги корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашадилар.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_