Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади

02.11.2021

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистонда тажриба тартибида 1 дан 5 ноябрга қадар аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади, деб хабар берилади Давстатқўм Телеграм-каналида.

 

Давстатқўмнинг мазкур ташаббуси 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган аҳолини кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилади.

 

Онлайн-рўйхатга олиш census.stat.uz сайтида мамлакатимиздаги ва хориждаги барча Ўзбекистон фуқаролари учун очиқ.  Давстатқўм фуқароларни рўйхатга олиш варақаларини электрон режимда мустақил равишда тўлдириш йўли билан рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақиради.

 

2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

 

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган.

 

Лола Абдуазимова.