Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Женева дипломатик доиралари Президенти Роберт Блум билан Швейцарияда жамғарма ваколатхонасини очиш тўғрисида шартнома имзоланди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Ўзбекистонлик экспортчиларни Швейцарияда қўллаб-қувватлашади
Ўзбекистонлик экспортчиларни Швейцарияда қўллаб-қувватлашади
13.12.2016

ЎзА маълумотларига кўра, Швейцариядаги жамғарма ваколатхонаси Ўзбекистон тадбиркорларига маҳсулотларни экспорт қилиш ва ишончли ҳамкорлар топишда кўмак беради. Шунингдек, мазкур ваколатхона мамлакатимиз экспортчиларига Швейцарияда божхона тартиб-таомилларидан ўтиши учун зарур сертификатлар, лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан Жамғармага хорижда ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилди. Бугунги кунга қадар Жамғарма Жанубий Корея, Россия, Испания, Италия, Болгария каби мамлакатларда ўз ваколатхоналарини очган.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади