Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

ЎзРТХБ реклама чегирмалари учун акция эълон қилади

03.12.2015

 

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) кўргазма-ярмарка савдолари иштирокчилари учун акция бошланганлиги ҳақида эълон қилди.

 

 

2015 йилнинг 1 декабридан 31 декабригача кўргазма-ярмарка савдолари тизимида 300 млн сўмдан зиёд ҳажмда битимни имзолаганлар биржанинг махсус ахборот портали, давлат харидлари, электрон каталоги ва корпоратив харидлар савдо тизимларининг веб-сайтларида 50 фоизлик чегирма асосида рекламани жойлаштириш имкониятига эга бўладилар.

 

 

ЎзРТХБ хабарида қайд қилинишича, битим имзолангандан сўнг +99871 113-33-00 телефон рақами орқали Бренд менежмент ва маркетинг бўлимига қўнғироқ қилиб, чегирма олиш учун ҳуқуқингизни маълум қилишингиз лозим.

 

 

Акцияда кўргазма-ярмарка савдоларининг  барча таъминотчилари ҳам иштирок этишлари мумкин. Чегирма Кўргазма-ярмарка савдолари бўлими томонидан тасдиқланган битимлар асосида бир марта берилади.