Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг харажатлари ва даромадлари бўйича ҳисобот берди

Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг харажатлари ва даромадлари бўйича ҳисобот берди

29.09.2021

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Сенатининг XIX ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

 

2021 йил январь-июнь ойларида республикамиз иқтисодиётининг ЯИМ ҳажми 6,2%га ўсиб, дунёда кечаётган пандемияга қарамай 318,5 трлн сўмни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш саноатда 8,5%, қурилишда 0,1%, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 1,8% ҳамда хизматларда 8%га ўсган. Инфляция даражаси йил бошидан 4,4%ни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса - 10,9%ни ташкил этган.

 

Давлат бюджети даромадлари 2021 йил биринчи ярим йиллигида 74,9 трлн сўмни, харажатлари - 79 трлн 331,9 млрд сўмни ташкил этиб, прогнозга нисбатан 107,% га ёки 5,4 трлн сўмга ошириб бажарилган. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 трлн сўмга ошган.

 

ҚҚС бўйича жорий йил январь-июнь ойларида солиқ тўловчиларга республика бюджетидан 7,6 трлн сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 баробардан кўп маблағ қайтариб берилган.

 

Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллиги харажатлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 79 трлн 331,9 млрд сўмни аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 96,9% ёки ЯИМ га нисбатан 24,9%ни ташкил этган.

 

Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетлар даромадлар қисми прогнозга нисбатан 118,9%, харажатлар қисми режага нисбатан 97,3%га ижро этилган.

 

Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида маҳаллий бюджетлар даромад кўрсаткичи 2 трлн 639 млрд сўм ортиғи билан ижро этилган.

 

2021 йилда давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари йиллик прогнозга нисбатан 44%га бажарилган. Бу иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларини ўз вақтида амалга ошириш имконини берган.

 

Мажлис давомида бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.  Хусусан, Молия вазирлигига қуйидаги вазифалар юкланди:

  • Давлат бюджетидан ичимлик ва оқава сув объектлари учун ажратилган маблағларни мақсадли харажат қилиш устидан назорат ўрнатиш;
  • ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция лойиҳалари дастурлари учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши ҳамда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, сув хўжалиги вазирликлари ва Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият самарадорлиги индикаторлари ижроси юзасидан молиявий назоратни ўрнатиш;
  • ДСҚ ва ДБҚлари билан биргаликда давлат бюджетига даромадларни ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш, солиқ қарзи ва ортиқча тўлов миқдорларини қисқартириш борасидаги ишларни самарали ташкил қилиш;
  • солиқларнинг йиғувчанлик даражасини ошириш, қўшимча даромад манбалари ҳамда яширин иқтисодиёт тармоқларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

 

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48