Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади . Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин: ҳисоб-китобларда воситачи иштирокисиз ва унинг иштирокида. Шунингдек, воситачилик шартномасида тарафлар сотиб олувчиларга чегирмалар тақдим этиш тартибини назарда тутишлари мумкин.
Buxgalter.uz тушунтиради:
Фараз қилайлик, ҚҚС тўловчиси бўлган комитент ҚҚС тўловчиси бўлган воситачига реализация қилиш учун таннархи 42 000 минг сўмлик товарларни топширади. Уларнинг сотиш қиймати ҚҚС билан 69 000 минг сўм миқдорида белгиланди.
Воситачилик шартномаси бўйича сотиб олувчиларга 46 000 минг сўм суммадан ортиқ товарларни харид қилиш чоғида 1% чегирма тақдим этилади. 46 000 минг сўмдан кам суммада товарларни харид қилишда 1% чегирма етказиб бериш қиймати учун ҳақ реализация қилиш санасидан кейин 5 кун ичида тўланган тақдирда тақдим этилади.
Воситачининг ҳақи – сотилган товарлар қийматининг 10%и. Агар чегирмалар реализация қилиш санасидан кейин тақдим этилган бўлса, воситачилик ҳақи суммасига тузатиш киритилмайди.
Воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этади. Сотиб олувчилардан тушган пул маблағларини у ўз ҳисобварағига олади, сўнгра уларни комитентга ўз ҳақини чегирган ҳолда ўтказади.
1. Чегирма товарларни реализация қилиш пайтида тақдим этилади
Воситачи комитентнинг бутун товарини – 69 000 минг сўмга реализация қилди. Сотиб олувчига 690 минг сўм (69 000 х 1%) суммада чегирма тақдим этилди. Етказиб беришнинг умумий қиймати чегирма билан 68 310 минг сўмни (69 000 – 690), товарларни чегирма билан реализация қилишда ҳисобланган ҚҚС - 8 910 минг сўмни (68 310 : 115 х 15) ташкил этди.
Воситачилик ҳақи 6 831 минг сўмни (68 310 х 10%) ташкил этади. Воситачи томонидан воситачилик ҳақидан ҳисобланган ҚҚС - 891 минг сўм (6 831 : 115 х 15).
Воситачи комитентга 61 479 минг сўм (68 310 – 6 831) ўтказиши керак.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.