“Фуқаролиги бўлмаган ходим Ўзбекистон фуқароси паспортини олди. Бундай ўзгартиришлар ЯММТга қандай киритилади? Фуқаролик олинган пайтдан эътиборан уч ой ўтди, ЯММТ тизимида у илгаригидек фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида турибди. Бунда, қачон Ўзбекистон фуқароси паспортини алмаштирса, маълумотлар автоматик тарзда ўзгаради”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА ва “Норма”нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС шарҳлаб беришди:
1. Шартномани бекор қилиш зарур
Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА: – ЯММТ тизимида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган ходим тўғрисидаги маълумотларни янгилаш учун шартнома ўз кучини йўқотади ва уни бунда янги паспорт маълумотларини кўрсатган ҳолда қайтадан расмийлаштириш зарур.
2. ЯММТни қайта ишлаш зарур
Валерия ЛЯНДРЕС: – Фикримча, ушбу қисмида ЯММТ тизими маромига етказиб ишланмаган. “Бекор қилиш ва қайтадан киритиш” чорасини эса воқеликни акс эттирмайдиган мажбурий сунъий ечим деб ҳисоблайман.
ЯММТ тизими ҳақиқий ҳолатлар бўйича маълумотларни қайд қилиши ва сақлаши керак, ходимларни ишдан бўшатиш ва ишга жойлаштиришни бошқаришни эмас.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.