Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Янги хизмат – гибрид почта жорий этилди

09.04.2020

Рус тилида ўқиш

8 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг матбуот котиби Шерзод Аҳматов фуқароларни телекоммуникация алоқалари билан таъминлаш учун қандай чора-тадбирлар қабул қилинаётгани ҳақида сўзлаб берди.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан тасдиқланган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар доирасида Интернет ва телефон алоқаси тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли икки ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмайди.

 

Мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилганлиги муносабати билан таълим сайтлари ва дастурларидан бепул фойдаланилиши таъминланган. Бундан ташқари, бир қатор янгиликлар сайтларидан бепул фойдаланиш мумкин.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус бўйича 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган, унга Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар бепул амалга оширилади.

 

«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан янги хизмат – гибрид почта жорий этилди. Буюртмачи почта операторига жўнатиладиган электрон шаклдаги ҳужжатларни олувчи ва жўнатувчининг манзиллари билан юборади. Улар олувчига яқин жойлашган почта офисида қоғозга чиқарилади ва конвертларга жойланади ҳамда энг қисқа муддат ичида етказиб берилади.

 

– Айни пайтда ушбу хизматдан Давлат хизматлари агентлиги, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси» Мажбурий ижро бюроси ва бошқа идоралар фойдаланмоқда, – деб таъкидлайди Шерзод Аҳматов. – Халқаро почта жўнатмалари бўйича хизматларга келсак, тизим фаолият юритмоқда. Жўнатмалар қабул қилиняпти ва уларга белгиланган санитария нормаларига мувофиқ ишлов бериляпти.

 

1 апрелдан бошлаб кекча ва кам таъминланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ягона мувофиқлаштириш маркази иш бошлади. 1197 ягона рақамига барча ҳудудлардаги Call-марказлар орқали бепул қўнғироқни амалга ошириш мумкин. Дастлабки кунларда қўнғироқлар сони жуда кўп бўлганлиги сабабли техник қийинчиликлар юзага келди, шу боис Тошкент шаҳрида операторлар сони оширилди ҳамда ҳудудий марказларда ҳам улар сонини ошириш режалаштирилмоқда.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50