Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тугатилаётган корхонанинг чет эллик таъсисчиси билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керакҚимматли қоғозлар бўйича битимларни солиққа тортишдаги ўзгаришлар Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак

Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (3-қисм)

14.11.2022

Рус тилида ўқиш

2023 йил 30  апрелдан бошлаб таътилларни тақдим қилишнинг  кўпгина одатий шартлари ўзгаради. Ҳатто таътилнинг янги тури – иш ҳақи қисман сақланиб қоладиган таътил пайдо бўлади.

 

Киритилган янгиликларни kadrovik.uz учун махсус юридик фанлар номзод, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

Ижтимоий таътиллар (28.10.2022 й. ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 237-м.).

 

Янги МК «ижтимоий таътиллар» тушунчасини киритмоқда.  Бу – ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътиллардир. Уларга қуйидаги таътиллар киради:

1) ҳомиладорлик ва туғиш;

2) бола парваришлаш;

3) ўқув;

4) ижодий.

 

Уларни тақдим этиш ва расмийлаштиришда туб ўзгаришлар кутилмаяпди.  Бунда янги МК ижтимоий таътиллар бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш мумкин эмаслигига аниқлик киритди (28.10.2022 й. ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 239-м.):

  • бошқа муддатга кўчириш (агар улар ўз вақтида ишлатилмаган бўлса);
  • пулли компенсация билан алмаштириш;
  • жамлаш.

 

Уларнинг қонунчиликда белгиланганига нисбатан узоқроқ давомийлигини белгилашга эса йўл қўйилади.

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.