Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Янги қонун молиявий сектор ривожига қандай таъсир кўрсатади?

25.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

МБ яқинда қабул қилинган кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга доир қонунни шарҳлади.

 

22 октябрдаги Қонун инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритишдаги ишончини мустаҳкамлаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Гаров бозорининг шаффофлигига ижобий таъсир кўрсатиб, унинг ривожланишига хизмат қилади, дейилади хабарда. Шарҳимизда қонуннинг мазмуни билан батафсил танишиш мумкин.

 

Янги ҳужжат олиб борадиган асосий ижобий ўзгаришлар:

  • у кўчар мулкларнинг таъминот бозорига жадал кириб бориши ҳисобига тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш учун шароит яратади;
  • гаров реестри орқали таъминотлар бозорининг шаффофлигига олиб келади ва барча бозор иштирокчилари ўз хавф-хатарларини туғри ва оқилона баҳолашига йўл очиб беради;
  • кўчар мулклар иштирокида молиявий бозор янада ривожланиб, унда фақатгина банклар асосий иштирокчи сифатида эмас, балки бошқа профессионал иштирокчиларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради;
  • чет-эл инвесторларининг мазкур яратилаётган тизим орқали миллий иқтисодиётимизга бўлган ишончи ортиб боради ва ўз бизнесини ва маҳаллий ҳамкорлар билан бўладиган муносабатларда ўз хатарларини бошқариш инструментлари яратилади ҳамда улар инвестиция киритиш бўйича қабул қиладиган қарорларининг муддатлари сезиларли даражада қисқартирилишига хизмат килади;
  • ажратиладиган кредитлар, микрокредитлар ва бошқа қарз мажбуриятларининг операцион харажатлари кескин камайган ҳолда кредитлар бўйича хатар фоизларининг пасайишига олиб келади.  

 

Шу билан бирга, бу Ўзбекистоннинг кредит олиш индекси, мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражаси бўйича халқаро рейтинглари, шу жумладан «Doing Business» рейтингини ошириш имконини беради.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48