Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси Олий Мажлисга киритилди

25.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Лойиҳани биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрлаш учун депутатлар, экспертлар, Ҳукумат ва ДСҚ вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Унинг биринчи йиғилиши ўтказилди.

 

Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси лойиҳага масъул этиб белгиланди. Лойиҳа бўйича ишларга қуйи палата ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси мутахассислари ҳам жалб қилинган.

 

Ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжатга айланиши керак. Лойиҳага солиқ ставкаларини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари қоидалари ҳам киритилган. Бунда амалдаги Солиқ кодексининг  умумий (солиқ маъмуриятчилиги масалалари) ва махсус (солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг асосий қоидалари) қисмларга бўлинишини назарда тутадиган тузилиши сақлаб қолинган.

 

Лойиҳада 8 та йўналиш, шу жумладан умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва солиқ стандартлари, бошқа мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган илғор ва синаб кўрилган усуллар, шунингдек маҳаллий ва халқаро экспертларнинг хулосалари ҳисобга олинган. Қўшилган қиймат солиғи ва уни ҳисоблашдаги янгиликларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Парламент қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлик бирлашмалари томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси бўйича ишлар давом эттирилади.

 

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг муҳим жиҳатлари, расмий шахсларнинг шарҳлари ва экспертларнинг фикр-мулоҳазалари билан buxgalter.uz сайтида батафсил танишиш мумкин.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум