Республикамиз почта бозори конъюнктурасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳамда мижозлардан тушаётган талабларни инобатга олиб “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Тезкор почта” янги хизмат турини жорий қилди.
10.04.2018
Республикамиз почта бозори конъюнктурасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳамда мижозлардан тушаётган талабларни инобатга олиб “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Тезкор почта” янги хизмат турини жорий қилди.
Муассасанинг 15 та почта бўлимлари жорий йилнинг 10 апрелидан бошлаб янги хизмат доирасида почта жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш билан шуғулланади.
Жўнатмалар қисқа муддатларда, арзонлаштирилган нархларда етказиб берилади. Масалан, Тошкентдан Нукусгача ва бошқа вилоятлар марказларигача жўнатмалар 24 соат ичида етказиб берилади. Олувчилар почта жўнатмаси ҳақида телефон орқали дарҳол хабардор этилади.
“Тезкор почта” жўнатмаларида “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари”га мувофиқ ички почта жўнатмалари учун белгиланган ҳужжатларни, иш қоғозларини ва халқ истеъмоли молларини жўнатишга йўл қўйилади.
Республика ичидаги тезкор почта жўнатмаларини ер усти ва ҳаво транспортида жўнатиш ва топшириш хизматларига белгиланган тарифлар ҳамда хизматларини кўрсатишнинг назорат муддатлари ҳақида “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг расмий сайтида хабар берилади.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |