Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Адвокат зиммасига жавобгарликни юклай олмайсан

12.02.2016

? Қўзғатилган жиноят иши бўйича бизнинг ташкилотимизда текшириш ўтказилаётир. Биз ҳозир суриштирув органлари билан алоқа қилиш учун адвокат ёллашимиз, ўзимиз эса текширувда иштирок этмаслигимиз мумкинми?

 


Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича текширишларнинг барча босқичида тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакиллари жалб қилган адвокатлар иштирок этиши мумкин, бундан тадбиркор бу ҳуқуқдан бош тортган ҳоллар мустасно.

 

Адвокат хизматларини рад этиш текширишнинг кейинги босқичларида уни жалб қилиш мумкин эмаслигини билдирмайди. Шундай қилиб, сиз ҳозир ҳам, кейинчалик исталган пайтда ҳам адвокатни ёллашингиз мумкин.

 

Шу билан бирга, шуни унутмаслигингиз жоизки, адвокат ёлланган ёки ёлланмаганлигидан қатъи назар текшириш ўтказишда сизнинг бевосита иштирокингиз шарт. Бу Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 2757) билан белгиланган.

 

Текширув жараёнида ва у тугагандан кейин ўзингизни тўғри тутишга эса «Текширув: А дан Я гача» ЭМТ ёрдам беради. Бу Ўзбекистонда бизнесни текшириш ҳуқуқига эга органлар билан ўзаро муносабатлар бўйича туркумлаштирилган амалий қўлланмадир.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.