? Хусусий корхонани рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни туман ҳокимиятига Интернет орқали жўнатдим. Айтишларича, шундай қилсам, давлат божи ўрнатилганидан ярим баробар кам тўланар экан. Ҳақиқатан ҳам шундайми?
- www.norma.uz
- Ҳафта саволи
- Фирмани рўйхатдан ўтказиш: интернет орқали арзонроқми?
Фирмани рўйхатдан ўтказиш: интернет орқали арзонроқми?
17.11.2016
- Йўқ, бугунги кунда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ҳужжатлар хоҳ қоғозда шахсан келиб топшириладими, хоҳ почта ёки электрон тарзда Интернет орқалими — қандай усул билан топширилишидан қатъи назар тўлиқ миқдорда ундирилади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги Низомнинг 6-банди 6-хатбошисига биноан (24.05.2006 йилдаги ПФ–357-сон Қарорга илова, кейинги ўринларда – Низом) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун инспекцияларда давлат божи ундирилади, унинг ставкаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Давлат божи ставкаларининг 9-бандига мувофиқ (03.11.1994 йилдаги 533-сон ВМҚ билан тасдиқланган) унинг миқдори 1 ЭКИҲни ташкил этади. Шу билан бирга таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов белгиланган давлат божидан икки баробар камроқ (Низомнинг 35-банди).
Ҳақиқатан ҳам тадбиркорлик субъектлари Интернет орқали давлат рўйхатидан ўтганда давлат божи ставкалари амалдагисидан икки баробар туширилиши маъқулланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларда (28.10.2016 йилдаги ПҚ–2646-сон Қарорга илова.) назарда тутилган.
Бироқ амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун вақт талаб этилади. Бизнесни Интернет тармоғидаги автоматлаштирилган тизим орқали кечаю кундуз режимда рўйхатдан ўтказишнинг янги формати 2017 йил 1 апрелдан ишлай бошлаши керак. Ушбу санагача ўзгартиришлар киритилади, деган умиддамиз.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
Мавзуга оид материал:
Бизнес кечаю кундуз онлайн режимида рўйхатдан ўтказилади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»