Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Пенсионер кўчди. Пенсия жамғармасида бу қандай расмийлаштирилади?

22.07.2016

? Пенсионер бир тумандан бошқа туманга кўчди. Ҳужжатларни ўтказиш учун у қайси муддатда Пенсия жамғармасини кўчганлиги тўғрисида хабардор қилиши керак? Кўчганлиги тўғрисида хабардор қилмасдан прописка қилинмаган олдинги яшаш жойи бўйича пенсия олишни давом эттирган тақдирда унга қандай санкциялар қўлланади? Шаҳарнинг бошқа туманига кўчган фуқаронинг пенсия ҳужжатлар йиғмажилди ўтказилганлиги факти қандай муддат давомида ва ким томонидан текширилади?

Пенсионер Ўзбекистон доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почтанинг таркибий бўлинмалари орқали пенсионернинг янги яшаш жойи бўйича жойлашган Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёки пенсионернинг қўлига берилади1.

 

Ҳисобдан чиқарилгунга қадар ой учун пенсия пенсионерга олдинги яшаш жойи бўйича тўланади. Пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчининг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилгандан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун давом эттирилади.

 

Пенсионер  доимий яшаш учун давлат ҳудуди доирасида янги яшаш жойига кўчиб ўтганда, у олдинги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш тўғрисида рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги паспорт нусхасини илова қилган ҳолда ариза ёки янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимидан сўровнома тақдим этиши керак2.

 

Қонунчиликда Пенсия жамғармаси бўлимларини кўчганлик тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлик учун қандайдир чоралар кўзда тутилмаган. Шунингдек олдинги яшаш жойи бўйича пенсия олганлик учун ҳам чоралар қўлланиши назарда тутилмаган.

 

Мазкур масала юзасидан биз Пенсия жамғармасига мурожаат қилдик. Жамғарма бизнинг фикримизни тасдиқлади. Расмий жавоб билан шу ерда танишиш мумкин.

 

 

 

Елена Ермохина,
эксперт-юрист
имиз.

 

Мавзу бўйича материал

Пенсияни пластикка ўтказиш – ихтиёрий иш

 


1 Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом. 

 

2 АВ томонидан 2011 йил 17 ноябрда 2282-сон билан рўйхатдан ўтказилган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқнома.

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48