? Мамлакатимизда жойлашган интернет-дўкон нақд пулга ёки электрон тўловлар орқали витаминлар ва гомеопатик воситаларни сотиши ва етказиб бериши мумкинми?
- www.norma.uz
- Ҳафта саволи
- Витаминлар учун дорихонага бориш лозим
Витаминлар учун дорихонага бориш лозим
03.08.2016
Витаминлар – бу таъсир қилувчи асоси витаминлар ёки уларнинг аналоглари бўлган дори воситаларидир. Гомеопатик воситалар ҳам дори воситалари жумласига киради.
Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига1 мувофиқ дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг дорихона муассасаларидан ташқарида сотилиши қатъиян тақиқланади. Ўзбекистонда уларни фақат фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган дорихоналарда сотиш мумкин.
Интернет-дўконларнинг фаолияти Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари2, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қонунлар ва электрон тижорат шаклида товарларни (ишларни, хизматларни) сотишни тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Кўрсатилган Қоидаларга кўра, рўйхатга биноан айланмадан олиб қўйилган ёки айланмадаги чекланган товарлар билан савдо қилиш мумкин эмас, унда дори воситалари ҳам кўрсатилган. Гарчи витаминлар ва гомеопатик воситалар дори-дармонлар жумласига кирар экан, уларни ички бозорда интернет-дўкон орқали сотиш тақиқланади.
Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.
Мавзу бўйича материал:
Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
________________
1 ВМнинг 6.08.1994 йилдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган.
2 ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»