direktor.uz иш бошлаши билан ўзбек тилидаги масофавий технологияларни қўллаган ҳолда бизнес асосларини ўрганиш имконияти юзага келди, бу жуда самарали жараёндир, – дея қайд этди norma.uz портали мухбири билан суҳбатда бухоролик Бахтиёр Худойбердиев.
– direktor.uz ресурсидан қачондан бери фойдаланаяпсиз?
– Яқинда бошладим, ҳозир бешинчи дарсдаман. Бир маромда ишлаб, битта дарсни бир кунда бажаришга ҳаракат қилаяпман. Ўз бизнесимни бошламоқчиман, шу сабабли барча дарслардан албатта ўтишим керак.
– Ресурс сизга қанчалик фойда берди?
– Мен Навоий давлат тоғ-кон институтининг иқтисодиёт бўлимини тугатганман, шу сабабли асосий тушунчалардан хабарим бор. Шунга қарамай, direktor.uz ресурсида ўз стартапини муваффақиятли бизнесга айлантирмоқчи бўлган тадбиркор нуқтаи назаридан энг муҳим ва асосий маълумотлар жамланганлиги боис у жуда фойдали бўлиб чиқди. Ҳеч бир ортиқча гапни учратмайсиз: ҳаммаси мавзуни тўлақонли очиб беришга хизмат қилади. Ҳар битта жумла – ҳаракат учун қўлланма. Бу кундалик тиғиз иш шароитида самарали шуғулланиш имконини беради.
– Ресурс билан ишлаганингизда унинг қайси жиҳатлари маъқул келди?
– Муҳими, материал содда ва жўн тилда баён этилган. Бунинг устига, у ўзбек тилини танлаш имконини берадиган дастлабки ресурсдир. Бизда бизнес бўйича ўзбек тилидаги ўқув адабиётлари кўп эмаслигини тан олиш керак. direktor.uz пайдо бўлгани – муҳим ҳодиса, у исталган вақтда ва исталган жойда таълим олиш имконини берувчи замонавий масофавий ресурсдир.