Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Электрон ҳисобварақ-фактуралар билан қандай ишланади

20.12.2019

1 январдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлади. Товар айланмасини одатдаги расмийлаштиришни ўзгартириш бизнес маромига таъсир кўрсатмаслиги учун ҳозир бизнес қандай чораларни кўриши зарур? Ушбу ва бошқа саволларга 24 декабрь куни «Норма» компанияси томонидан ташкил этиладиган вебинар иштирокчиси бўлган ҳолда жавоб олишингиз мумкин. Маърузачи – бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги эксперт Замира Жўраева.

 

- Вебинарда нима ҳақида сўз боради?

- 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисобварақ-фактурага ўтиши керак. Вебинарда биз буни қандай тўғри ва кам харажатлар билан амалга ошириш ҳақида гаплашамиз. Вебинар барча бухгалтерларга фойдали бўлади.

 

- Қайси жиҳатларга урғу беришни режалаштиряпсиз?

- Энг аввало қуйидаги масалаларни очиб беришни хоҳлайман:

  1. Электрон ҳужжат айланишини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари;
  2. Кимга ЭҲФни расмийлаштириш мажбурий эмаслиги;
  3. ЭҲФни 1С ва 1Уз дастурлари билан синхронизация қилиш;
  4. Харидордан ЭҲФ қабул қилишни тасдиқлаш қандай амалга оширилиши;
  5. Ишончномалар ва товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг долзарблиги сақланиб қоладими;
  6. Товарларни экспорт қилиш, айниқса – экспорт хизматларида ЭҲФ қандай акс эттирилади;
  7. Товар ва молиявий чегирмалар, ЭРИни акс эттириш;
  8. Қайтариш ва манфий ҳисобварақ-фактуралар

 

- Аксарият тингловчиларда саволлар бўлиши шубҳасиз. Сиз уларга жавоб беришга тайёрмисиз?

- Саволлар кўп бўлиши кутилмоқда. Энг кўп бериладиган саволларга вебинар тугагандан кейин барча иштирокчиларга юбориладиган тарқатма материалларда жавоб берилади. Buxgalter.uz материалларини кузатиб боришни тавсия қиламан – улардан ҳам талай долзарб саволларга жавоб топиш мумкин.

 

Вебинарга ёзилиш