Бу сафар йиллик инвентаризация ўзига хос тарзда ўтказилади. Нима учун дейсизми? «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова бу саволга ушбу материалда жавоб беради, уни ўтказиш чоғида юзага келиши мумкин бўлган мураккаб ҳолатларни эса 2018 йил 23 ноябрда «Norma» ПРМдаги семинарда кўриб чиқади.
– Ташкилот ва корхоналарда ҳар йили инвентаризация ўтказиш – одатий ҳолат. Бироқ корхона бухгалтерияси умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтишга тайёргарлик кўриши нуқтаи назаридан бу йил у муҳим аҳамият касб этади.
Инвентаризация комиссияси кейинги йили бюджетга тўланадиган ҚҚС ҳисоб-китобида суммаси инобатга олинишини кўзлаб, ҳисобда ҚҚС билан акс эттирилган материалларга алоҳида эътибор бериши лозим.
Бошқалари қатори, ушбу инвентаризацияни ўтказиш чоғида 19-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига амал қилиш зарур.
Инвентаризация ўтказишда юзага келиши мумкин бўлган барча мураккаб ҳолатлар «Norma» профессионал ривожланиш марказидаги семинарда кўриб чиқилади.
Ҳавола орқали ўтиб, семинар дастури билан батафсил танишиш ва унга ёзилиш мумкин.