29 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» ўқув курси бошланади. Машғулотлар масофавий тарзда ўтказилади.
Курс 30 кунга мўлжалланган. Асосий деб танланган ўқитишнинг масофавий шаклида асосий иш жойидан кетиш талаб этилмайди ва сиз учун қулай вақтда ўқиш мумкин бўлади. Ўқув режаси марказнинг ўқув синфларида ўқитувчи иштирокида бевосита маслаҳатлар, оралиқ ва якуний тестларни ўз ичига олган.
Курс дастуридан муваффақиятли ўтган тингловчилар:
- бухгалтерия ҳисобининг фундаментал асослари, унинг принциплари ва корхона фаолиятида содир бўладиган операциялар билан боғлиқлигини тушуна оладилар;
- корхона активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш,
- молиявий ҳисоботни тузиш,
- бухгалтерия ҳисобини юритишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ва молиявий ҳисоботни шакллантириш кўникмаларига эга бўладилар.
Ўқиш учун Интернетга уланган компьютер (маълумотларни қабул қилиш тезлиги 256 кбит/с дан кам бўлмаслиги керак), шунингдек гарнитура ва вэб-камера керак бўлади.
Курс дастури ҳақида бу ерда батафсил билиб олиш ва унга ёзилиш мумкин.