«Norma» ПРМ ташкилотлар ва корхоналарда кадрлар ишини юритувчи ходимларни меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаевнинг ўқув курси ва семинарига таклиф этади.
Машғулотларда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
- қонунчиликни бузиш хатарларини баҳолашга;
- меҳнат қонунчилигини қўллашда кўп учрайдиган хатоларни таҳлил қилишга;
- аниқланган хатоларни тузатиш имкониятига.
Тингловчилар қуйидагиларга олдиндан ёзилмоқда:
- «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курсига – бу ерда;
- «Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти, кўп учрайдиган хатолар ва иш берувчининг жавобгарлиги» семинарига – бу ерда.
«Кадрлар ишини юритиш» ўқув курси 2019 йил 11 мартда бошланади.
Тингловчилар 10 кун мобайнида қуйидаги мавзулар бўйича чуқур билим оладилар:
- ижтимоий-меҳнат муносабатларини қонунчилик, жамоавий-шартномавий ва индивидуал-шартномавий жиҳатдан тартибга солишнинг нисбати;
- меҳнат шартномасини тузиш;
- меҳнат дафтарчаларини юритиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби;
- иш вақтини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;
- дам олиш ва таътил вақтини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;
- кафолатланган ва компенсация тўловлари;
- хизмат сафарлари;
- меҳнат интизомини йўлга қўйиш;
- меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги;
- айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш хусусиятлари;
- индивидуал меҳнат низоларини кўриб чиқиш амалиёти.
Битта тингловчининг ўқиш қиймати 1 000 000 сўмни ташкил этади.
Диққат! «Солиқ ва божхона хабарлари»/«Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести»/«Норма» газеталари обуначилари ва/ёки «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари учун имтиёзли нарх – 700 000 сўм белгиланган.
«Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти, кўп учрайдиган хатолар ва иш берувчининг жавобгарлиги» семинари 2019 йил 29 мартда бўлиб ўтади.
Семинар дастурида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилиши назарда тутилган:
- меҳнат қонунчилигидаги сўнгги ўзгартиришлар. Янгиликлар шарҳи;
- меҳнат муносабатларини ЎзР МКга мувофиқ ҳужжатлаштириш;
- фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани меҳнат шартномаларидан чегаралаш;
- Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг (ДМҲИ) текширувлари;
- мураккаб асосларга кўра ишдан бўшатиш: қандай қилиб муаммоларнинг олдини олиш мумкин;
- иш вақти ва дам олиш вақти: ҳуқуқий нормаларни амалиётда қўллашга оид мураккаб масалалар;
- кадрларга оид турли ҳужжатларни расмийлаштириш;
- ДМҲИ жарималари ва бошқа санкциялари: қандай ҳимояланиш мумкин;
- ўриндошлик асосида ва бир неча касбда (лавозимда) ишлашнинг ижобий ва салбий жиҳатлари.
Битта тингловчининг ўқиш қиймати 200 000 сўмни ташкил этади.
Диққат! «Солиқ ва божхона хабарлари»/«Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести»/«Норма» газеталари обуначилари ва/ёки «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари семинарда бонус тизими бўйича қатнашишлари мумкин. Барча бонуслардан фойдаланиб бўлган ташкилотлар қийматнинг 30%и чегирилган ҳолда – 140 000 сўм тўлаб, қатнашишлари мумкин.