Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Меҳнат тўғрисидаги локал ҳужжатлар

10.07.2018

Рус тилида ўқиш

Корхонада локал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай тартибга солинади? Бу саволга меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаев «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курсида жавоб беради. Курс 16 июль куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида бошланади.


– Ҳар бир ташкилотда мулкчилик шаклидан қатъи назар, қандай локал норматив ҳужжатлар бўлиши лозим? У ёки бу локал норматив ҳужжатни қандай тузиш керак? Ким ва қандай тартибда ҳужжатни тасдиқлайди? Бу масалаларга ечим топишда кўпгина корхоналар муаммоларга дуч келадилар – деб таъкидлайди Абдусалом Рисқуллаев.


Бу мавзуга бежиз эътибор қаратилмаган. Барча ходимлар мукофот, моддий ёрдам, йўл ҳақи ва овқатланиш учун компенсация тўловлари олишни хоҳлайди. Мазкур ҳужжатларда корхонадаги лавозим йўриқномалари, меҳнат тартиби ва меҳнатни ташкил қилишга доир бошқа масалалар баён қилинади.  


Агар ташкилотда бундай норматив ҳужжатлар бўлмаса, рағбатлантириш тусидаги барча тўловларни амалга ошириш, шунингдек юридик нуқтаи назардан қоидалар бир марта қўпол тарзда бузилганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш имконияти бўлмайди.


Курс дастури билан ҳаволадан ўтиб батафсил танишиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, «Normа» нашриёти Абдусалом Рисқуллаев муаллифлигида «Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси»ни чоп этмоқда. Нашрга буюртма беришда knigi.uz китоб дўконидан фойдаланиш мумкин. Мазкур нашрда ҳар бир корхона учун зарур локал норматив ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган ҳамда уларни тузиш ва тасдиқлаш бўйича тавсиялар берилган.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_