Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Мўмин Ашуров: «Солиқ солишдаги янгиликларга ўқитишда янгича ёндашамиз»

24.01.2019

Рус тилида ўқиш

«Norma» профессионал ривожланиш маркази солиқ солиш тизимидаги ўзгаришларга бағишланган навбатдаги семинар ва курсларга қабул эълон қилади. Улар солиқ солишдаги янгиликларга бағишланган алоҳида муҳитда ўтказилади. Бу ҳақда «Norma» ПРМ директори Мўмин Ашуров маълум қилди.

 

– Мўмин Хуррамович, «Norma» ПРМ учун ўзига хос оралиқ якун чиқарайлик: 2018 йил қандай якунланди ва 2019 йил қандай бошланди?

 

– Одатий тарзда. Биз ҳар доим эски йилни кузатиб, янги йилни солиқ солиш тизимидаги ўзгаришларга бағишланган семинарлар, ўқув курслари ва вебинарлар билан кутиб оламиз. Бу вақтда, одатдагидек, соҳа мутахассислари риоя қилиши керак бўлган янги қоидалар киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқарилади.

 

Ушбу йилда эса бундай тадбирлар айниқса долзарб ва талабгир бўлмоқда. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бошланди. 1 январдан мамлакатимизда янги солиқ солиш тизимига ўтилди. ЯСТ тўлаб келган кўпчилик корхоналар солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтди. Табиийки, бухгалтерлар турли қийинчиликларга тўқнаш келишяпти, улар ўз саволларига жавоб излаб, малака ошириш мақсадида ўқишга боришяпти.

 

Таълим хизматлари бозори ҳам ривожланаётганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Тингловчиларда танлаш имконияти ортиб бормоқда. Бундай шароитда хизматларимиз талабгир бўлаётганлигидан мамнунман. Ўқув жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини фаол татбиқ этяпмиз. Кўриниб турибдики, тингловчиларимиз буни қадрлашади. Яна бир янгилик - «Norma» компанияси мутахассислари томонидан масофавий курслар ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнида қўлланилмоқда. Улар ўқув материалини пухта ўзлаштиришда ёрдам беради.

 

– Марказ томонидан йил бошида ўтказилиши режалаштирилган барча тадбирлар солиқ солиш тизимидаги янгиликларга бағишланади. Бунда барча ўқув курслари 25-50 кишидан иборат гуруҳларда ўтказилар экан. Каттароқ аудиторияларда бир неча тадбир ўтказса бўлмайдими?

 

– Даставвал Тошкент молия институтининг катта аудиториясини ижарага олган эдик. 130 дан ортиқ тингловчилар иштирокида тадбирлар ўтказдик. Охир-оқибатда эса тингловчилар сони 50 нафар бўлгани мақбуллигини тушуниб етдик. Фақат кичик гуруҳларда сифатни таъминлаш ва тингловчиларга ўзларининг барча саволларига жавоб топишлари учун шароит яратиш мумкин бўларкан. Аудитория катта бўлса, ўқитувчига ўз муаммоси юзасидан мурожаат қилиш ва саволларга жавоб олиш имконияти кам бўлади. Кичик гуруҳларда ўқитувчи тингловчиларга янада яқин бўлади, бу эса машғулотлар қизиқарли ва мазмунли ўтишида муҳим роль ўйнайди.  

 

Бунда тайёргарлик даражаси ва касбий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар шакллантирилади. Декабрь ойида қурилиш корхоналари, умумий овқатланиш, чакана савдо корхоналари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари учун тренинглар ўтказдик. Уларда умумий муаммолар талайгина. Малака ошириш жараёнини билим ва талаб даражасига қараб ташкил қилишга ҳаракат қиламиз. Нормаларнинг амалда қўлланилишига оид саволларига жавоб топишни хоҳловчилар учун – семинарлар, солиқ солишнинг барча жиҳатлари бўйича янада батафсил ўтиладиган лекциялар ёрдамида пухта билим эгаллаш учун ўқув курслари ташкил қилинади.

 

Ўқув курслари дастурлари машғулотлар орасида бир неча кунлик танаффуслар билан тузилган. Тингловчиларга масофавий ўқитиш тизимимиздан фойдаланган ҳолда ўтилган материални мустаҳкамлаш учун вақт берилади. Айрим ўқув машғулотларидан мустақил ўтиб, тест ечилганда турли саволлар юзага келади, уларни навбатдаги бевосита машғулотларда кўриб чиқиш таклифини киритиш мумкин. Бу билан ўқитувчи билан ишлаш самарадорлиги ортади.

 

Аудитория машғулотлари кофе-брейк танаффуслари билан ўтказилади – бу бежизга эмас. Бунда тажриба алмашиш, амалий вазиятларни муҳокама қилиш ва тушуниб олиш учун вақт бўлади.

 

– Солиқ солишдаги янгиликларга бағишланган нечта тадбир ўтказмоқчисиз?

 

– Солиқ солиш – марказимиз йўналишларидан бири. Шу боис ўқув жадвалимизни кузатиб боринг ҳамда ўзингиз учун керакли курс ва семинарларни танланг. Улар ҳар доим энг долзарб мавзуларга бағишланган бўлади.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.